Бугун Самарқанддаги "Динамо" марказий стадионида Самарқанднинг "Динамо" ва пойтахтнинг "Пахтакор" клублари ўртасида Олий лига-2012 3-тур учрашуви бўлиб ўтди.
Темурхўжа Абдухолиқовнинг 58-дақиқада Аббосбек Махсталиевнинг ўнг қонтдан юқорилатиб оширган тўпини боши билан дарвозага йўллаб, киритган голи учрашувда ягоналигича қолди.
Самарқанд футболи тарбиялагувчиси, "шерлар" сафида ҳаракат қилаётган Дилшод Шарофетдинов 69-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади. Бу вазифтда самарқандликлар посбони жароҳат олиши муқаррар бўлса-да, тўпни юза чизиғига чиқариб юборишга эришди.
Учрашувдан олинган фотолавҳалар билан таништирамиз: