Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ҳудудий футбол ассоциацияларнинг медиа ва маркетинг бўйича мутахассислари учун навбатдаги семинар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида ҳудудлардаги футбол ассоциацияларининг медиа ва маркетинг ёъналиши мутахассислари учун икки кунлик семинар машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Семинарнинг иккинчи кунида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг матбуот ва медиа бўлими мутахассислари томонидан “ОАВ билан ишлаш ва ижтимоий тармоқлар” мавзусида дарслар ташкил этилди. Унда футбол тадбирларини ёритиб боришда ҳудудий нашрлар билан ҳамкорлик қилиш, фото ҳамда видео хабарлар устида ишлаш ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни тўғри юритиш юзасидан тушунчалар берилди. Бундан ташқари, футбол ўйинларини тасвирга тушириш, уни жонли эфирга узатиш ва You Tube платформасига жойлаб боришнинг қоидалари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида футболни оммавийлаштиришда ОАВ билан ҳамкорлик қилиш муҳим ҳисобланиши, тўғри, холис ва обектив хабарларни етказиб беришда медиа мутахассислари янада фаол бўлишлари лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, таҳлилий материаллар тайёрлаш, ҳудудлардаги фахрийлар, мураббийлар, футболчи ва ҳакамлар билан интервюлар сонини кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўз ўрнида, курс иштирокчилари ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Семинар якунида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов медиа ва маркетинг мутахассисларига бугунги кунда қўйилаётган талабларга тўхталиб ўтди. Фаол иш олиб бораётган медиа ходимларини эътироф этди ва семинар иштирокчиларига сертификатлар топширди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 19:58, 16.02.2022.
Ўқилди: 904 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.