«Барселона» ҳимоячиси Серхи Робертонинг келажаги ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда, деб хабар беради Diario Sport нашри. Манбага кўра, шартномани узайтириш бўйича олиб борилаётган музокаралар тўхтаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Роберто «Барселона»да қолиши учун маошини камида 50 фоизга камайтириши керак, чунки клуб ҳали ҳам молиявий муаммоларни бошдан кечирмоқда. Бош мураббий Хави футболчини қолишини истамоқда.
Ҳимоячи ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда Серхи Ла Лигада 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.