Кириш Регистрация
15/09 00:00 Борнмут 0-1 Челси
15/09 00:00 Реал Сосьедад 0-2 Реал Мадрид
15/09 15:00 Янги Зеландия 1-3 Ливия
15/09 15:30 Женоа 1-1 Рома
15/09 17:00 Сельта 3-1 Вальядолид
15/09 17:30 Аргентина 7-1 Украина
15/09 17:30 Испания 1-1 Қозоғистон
15/09 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
15/09 18:00 Аталанта 3-2 Фиорентина
15/09 18:00 Торино 0-0 Лечче
15/09 19:15 Жирона 1-4 Барселона
15/09 19:30 Андижон 1-2 Локомотив
15/09 20:00 Афғонистон 6-4 Ангола
15/09 20:30 Вулверхэмптон - Ньюкасл
15/09 21:00 Кальяри 0-4 Наполи
15/09 21:30 Лас-Пальмас 2-3 Атлетик Бильбао
15/09 23:45 Монца 1-1 Интер
16/09 00:00 Атлетико 3-0 Валенсия
16/09 17:00 Олимпик 1-1 Металлург
16/09 17:30 Португалия 10-1 Панама
16/09 17:30 Эрон 7-1 Венесуэла
16/09 19:30 ОКМК - Сурхон
16/09 20:00 Тожикистон - Марокаш
16/09 20:00 Гватемала - Франция
16/09 21:30 Парма - Удинезе
16/09 23:45 Лацио - Верона
17/09 00:00 Райо Вальекано - Осасуна
17/09 22:00 Мальорка - Реал Сосьедад

Замон даҳолари: Эдин Жеко — фантастик болқон ўғлони

Баҳо:
+1 | -

Ўз ҳаётининг катта қисмини футболга бағишлаган, уни севган, бу орқали эса қаҳрамонга айланган номлар тарихда кўплаб учрайди. Замонамизда ҳам бундай футболчилар бисёрдир. Шулардан бир – Эдин Жеко. Маҳсулдор босниялик ҳужумчи ҳали-ҳамон «Интер» билан ўз саргузаштларини давом эттирмоқда. Йигирма йилдан буён профессионал равишда футбол билан шуғулланувчи ўйинчи, қаерда бўлмасин, голлар уришдан чарчамайди. Унинг клуб миқёсида киритган голлари сони айни кунда 306 тани ташкил этмоқда. Қуйида Жеко фаолиятига назар ташлаймиз.

Бундеслига сенсацияси

Жеко ўз ҳужумчи шериги Графите билан бундан анча йиллар олдин «Вольфсбург» таркибида Бундеслигани ёндирган. Шу сабабдан бу жуфтлик ҳали ҳам «Wolfsburg Arena»да ҳурмат билан эсланади. Жеко 2008-2009 йилги мавсумни 26 та гол ҳамда 10 та ассист билан якунлайди. Мавсумдаги ҳаммасини ҳисоблаганда эса у «бўрилар» учун 36 та гол уришга эришган. Ўша пайтда Эдин Жеко 22 ёш эди. Шунга қарамай, футболчи ўз жамоасини Германия чемпионига айлантиради. «Вольфсбург»нинг биринчи ва охирги чемпионлиги айнан Жеко билан қўлга киритилган эди.

Мавсум статистикаси:

42 та учрашув;
36 та гол;
12 ассист;
Бундеслига титули.

«Шаҳарликлар» билан муваффақият

Эдин 2011 йилда 37 миллион евро эвазига АПЛга, «Манчестер Сити»га йўл олади. У ўша ерда ҳам ўзини энг яхши ҳислатларини намойиш этади. Ҳужумчи жами 189 та баҳсда майдонга туширилиб, 72 та гол уришга эришган. Энг асосийси эса 2011-12 йилги мавсумнинг сўнгги турида рўй берган эди. Ўшанда «шаҳарликлар»га чемпион бўлиш учун битта ғалаба зарур эди. Жеко эса «ҚПР»га қарши баҳсда қўшиб берилган дақиқада гол уриб, жамоаси ғалабасини, бу орқали эса чемпионликни таъминлайди. Қандай ҳаяжонли лаҳзалар-а!

АПЛ статистикаси:

2 та АПЛ титули
130 та ўйин
50 та гол
11 та ассист

«Рома»нинг юраги

Жеко даҳоси ўз даврининг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлгани билан характерланади. У «Рома» сафида кучли бешлик чемпионатларининг учтасида 50 тадан кўп гол урган илк футболчига айланган эди. Ҳужумчи пойтахт жамоасида ҳаммаси бўлиб 119 та гол уришни уддалайди. Бу борада «Рома» афсоналари Франческо Тотти (307) ҳамда Роберто Пруццо (138) ундан кўпроқ гол ура олган, холос.

Барҳаёт Эдин

Айни дамда 35 ёшда бўлган фахрий ҳужумчи «Ливерпуль»га қарши ўйинда ҳам майдонга туширилган эди. Ушбу баҳс у учун турнирдаги олтмиш иккинчиси бўлди. Эдин Жеко ҳозирга қадар ЕЧЛда 25 та гол уришга эришган. «Вольфсбург», «Манчестер Сити» ҳамда «Рома» сафида турли хил кўриниш берган Жеко, айни дамга келиб, Италия чемпионлари сафида ҳаракат қилмоқда. «Интер»га бу мавсумда тажрибали футболчи жуда ҳам зарур бўлиб турганди. Буни билган Эдин Жеко уларга ёрдамга келди. Эндиликда, «Интер» болқон ўғлонининг бой тажрибасига суяниб иш кўрмоқда. У Симоне Инзагининг жамоасида муҳим роль бажаради. Жорий мавсумда Жеко ҳисобида 33 та ўйиндан кейин 14 та гол мавжуд.

Ютуқлар

Англия кубоги, лига кубоги ҳамда икки бор мамлакат чемпионлиги – Эдин Жеконинг туманли албионни аллақачон забт этганини англатади. У Германияда ҳам чемпионликка эришган (2009). Шунингдек, 35 ёшли футболчида бу мавсумда қўлга киритилган Италия суперкубоги ҳам мавжуд. Айни дамда эса, Жеко ўз жамоаси билан 2022 йилги Италия чемпионлигига интилмоқда.
Босния ва Герцеговина термасининг узоқ йиллик сардори, ўз юрти байроғи остида 118 марта майдонга тушган ва 60 та гол урган. Бу эса Босния футболи тарихидаги мутлақ рекорд натижадир. Хулоса қилиб айтганда, Эдин Жеко замонавий футболда ўрнак олса арзийдиган фигуралардан бири саналади...

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 15:24, 19.02.2022.
Ўқилди: 1772 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.