20 февраль куни Испания Ла Лигасининг 25-тури доирасидаги ўйинда "Месталья" стадионида "Валенсия" "Барселона"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.
Каталония клуби бош мураббийи Хави бўлажак ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Агар бу менга боғлиқ бўлса, ўйин бошланишини кейинроққа қўйган бўлардим. Албатта, бу "Наполи"га қарши кескин ўйиндан кейин энг яхши сценарий эмас, лекин биз норози эмасмиз.
Ҳар бир ўйин кўп нарсани англатади. Мавсум якунида кучли тўртликка киришимиз керак. Ғалаба биз учун жуда муҳим."Валенсия" ўз ўйинини белгилаб беради, уларда ажойиб мураббий бор. Бу жуда қийин ва кескин ўйин бўлади", - дея Хави сўзларини келтиради Маrcа.
"Валенсия" Испания чемпионатининг 24 учрашувида 30 очко жамғариб, турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. "Барселона" 23 ўйинда 39 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.