Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Шпорлар» АПЛдаги чемпионлик пойгасини қайтадан жонлантирди

Баҳо:
+ | -

Кеча кузатганингиздек, «Тоттенхэм» кутилмаганда оловли «Сити» қаршилигини тўхтатишга муваффақ бўлди. Бутун ўйин давомида Конте шогирдлари тўпни рақибга бериб қўйиб, хотиржам ҳаракатланишди.

Броқ қарши ҳужумлардан жамоа максимал тарзда унумли фойдаланди. Тўғри, «Сити» ҳам кўплаб вазиятлар яратди, лекин улардан фойдаланиш борасида муваффақиятсизликка учради. Мисол учун, Гюндоган ва Канселунинг ўзи биринчи бўлимда учтадан гол уришлари мумкин эди. Натижада, 2:3 ҳисобидаги натижа Гвардиоланинг жорий мавсум АПЛ доирасидаги учинчи мағлубиятига айланди. «Сити» 92-дақиқада ҳисобни тенглаштирганди, аммо 95-дақиқада яна гол ўтказиб юборди. Учрашув сўнгида Кейн ва Сон яна қаҳрамон бўлишди.

«Тоттенхем» бу ўйинга анча ёмон кайфиятда етиб келган эди. «Саутгемптон» ва «Вулверхэмптон»га ютқазиб қўйган «шпорлар»нинг «Сити» тўсиғидан ўта олиши даргумондек туюлаётган эди. Бироқ бундай бўлиб чиқмади. Конте раҳбариятни анча заиф трансферлар учун танқид қилиб келаётган эди. Балки, ушбу ғалаба унга бироз бўлсада таскин берар.

Ўйинга қисқача тўхталиб ўтамиз. Биринчи бўлимда Кулусевски ҳисобни очган эди. Аммо шундан сўнг «Тоттенхэм» дарвозаси томон прессинглар анча кўпайди ва якунда жамоа устунликни бутунлай бой бериб қўйди. Гюндоган 33-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса Харри Кейн майдонга тушди. Шуни таъкидлаш керакки, «Сити» Кейн учун энг омадсиз клублардан бири ҳисобланади. Ҳарри нақ 6 йил давомида бу клубга гол ура олмаган эди. Кеча эса у нақ 2 та гол билан барча ёмон статистикаларини ювиб ташлади. Аммо 95-дақиқада урилган ғалаба голи барчасидан ўзгачароқ эди: бу ўйинни ҳақиқий эртакка айлантирди, чунки 92-дақиқада «Сити» пенальтидан ҳисобни тенглаштирган, аммо Кейн барибир «Тоттенхэм»ни учинчи марта ҳам олдинга олиб чиқишни уддалади.

Яна бир қаҳрамон - бу Сон. У баҳс давомида иккита голли узатмани амалга оширди, тўрт марта дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Майдондаги бирорта ҳам ўйинчи Сончалик кўпроқ вазият яратгани йўқ.

«Биз турли қанотлар бўйлаб, айниқса чап қанотдан ҳужумлар уюштирдик. Бу анча қийин бўлди, чунки рақиб жуда тор ҳимояланди», - дея айтиб ўтди Пеп ўйиндан кейин берган интервьюсида. «Тоттенхэм»да Ҳарри Кейнни яхши тушунадиган футболчилар кўп. Кеча бутун таркиб ҳужумда ўзаро жуда яхши ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда лондонликлар гол урди, аммо бундан бошқа имконият бўлмади. Иккинчи бўлим бошида эса яна бир хавфли ҳужум уюштиришни уддалашди ва Кейн рақиб дарвозасини ишғол қилди. «Биз гол уришга ҳаракат қилдик, лекин ўз вақтида ўтказиб ҳам юбордик. Бундай чуқур ҳимояга қарши ўйнаш биз учун қийин», — дея қўшимча қилади Гвардиола.

Кечаги учрашув «Сити» учун ҳақиқий ачинарли натижаларни келтириб чиқарди. «Тоттенхэм» «Сити»нинг чемпионатдаги 15 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Ушбу серия ноябрь ойида бошланган эди, бу вақт ичида Пеп жамоаси 14 марта ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаган. Бунинг устига лондонликлар жорий мавсумда иккинчи марта «Сити»ни мағлуб этишди. Бу Пеп жамоаси билан тўртинчи марта содир бўлмоқда. Гвардиола эса яна Контега мағлуб бўлди - охирги беш баҳсдаги учинчи ижобий ўйин.

«Тоттенхэм»нинг ғалабаси АПЛдаги чемпионлик пойгасини анча жонлантириб юборди. Энди «Сити» билан иккинчи ўриндаги «Ливерпуль» ўртасидаги очколар фарқи атиги 6 тани ташкил этади. Бироқ Клопп шогирдларининг ихтиёрида яна битта ўйин ҳам мавжуд.

Киритилди: 14:56, 20.02.2022.
Ўқилди: 1556 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.