Кириш Регистрация
21/03 04:00 Парагвай - Чили
21/03 05:45 Бразилия - Колумбия
21/03 06:30 Перу - Боливия

Луис Энрике: «Футбочлиларни тинч қўйинг!»

Баҳо:
+ | -

«Рома» бош мураббийи Луис Энрике истеъфога чиқиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг сўнгги турида жамоа «Лечче»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

«Футболчилар ҳали ҳам мени қўллаб-қувватлашмоқда. Бунинг тескарисини билган куним, мен жамоада бўлмайман. Газеталардаги менинг истеъфоим ҳақидаги гап-сўзлари мени асло қизиқтирмайди. Мен «Рома»дан кетмайман, шундай экан, бундай саволларни бермасангиз ҳам бўлаверади», деди испаниялик мутахассис.

«Матбуот мен ва клуб раҳбарияти ўртасида муаммони келтириб чиқармоқчи, аммо бу нарса бўлмайди. Мен фақат ва фақат «Рома»нинг ўйинини яхшилаш ҳақида ўйлаяпман. Шогирдларимнинг шуғулланишларини кўриб фахрланаман. Мағлубиятга учраган ўйинларимизда уларнинг қиёфаларида надоматни кўраман. Жамоа муваффақиятсизликлари учун фақат мен жавобгарман, шунинг учун ҳам футболчиларни тинч қўйинг», - дея қўшимча қилди «Рома» бош мураббийи Луис Энрике.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 18:13, 10.04.2012.
Ўқилди: 5998 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz