Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Салгокар»нинг мағлубияти «Нефтчи»ни иккинчи ўринга туширди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ОФК Кубоги «D» гуруҳидаги пешқадамликни бой берди.

«D» гуруҳидан ўрин олган иккинчи ўйин Ҳиндистонда, маҳаллий чемпиони «Салгокар» ҳамда Иордания гранди «Ал-Виҳдат» ўртасида бўлиб ўтди. Баҳс 2:1 ҳисобида иорданиялик футболчилар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувда ҳисоб 8-дақиқада «Ал-Виҳдат» футболчиси Амир Абу Ҳувайтий томонидан очилди. «Салгокар» 58-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, 72-дақиқада Исфоқнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.

Бироқ, «Нефтчи»нинг бахтига қарши ўлароқ, ҳиндлар дуранг натижани сақлаб қола олишмади. 82-дақиқада Шилбаяҳ томонидан киритилган гол «Ал-Виҳдат»га 2:1 ҳисобидаги муҳим сафар ғалабасини тақдим этди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ал-Виҳдат» ҳисобдаги очколар 9тага етиб, жамоа ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди. Иккинчи ўринга тушган «Нефтчи» ҳисобида эса 8 очко бор, эътиборли томони, Саркисян шогирдлари, асосий рақибларидан фарқли ўлароқ, ҳали бирорта ҳам ўйинда мағлубиятга учрашмаган.

ОФК Кубоги, «D» гуруҳи, 4-тур
10 апрель, сешанба
САЛГОКАР (Ҳиндистон) – АЛ-ВИҲДАТ (Иордания) 1:2 (0:1)
Голлар: Исфоқ (72) — Амир Абу Ҳувайтий (8), Шилбаяҳ (82).
Четлатиш: Мейтей (58).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:25, 10.04.2012.
Ўқилди: 6244 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик