Кириш Регистрация

«Сассуоло» А серияда ноёб натижа қайд этди

Баҳо:
+1 | -

20 февраль, якшанба куни Милан шаҳридаги «Жузеппе Меацца» стадионида «Интер» клуби Италия А сериясининг 26-тури доирасида «Сассуоло»ни қабул қилди. Мазкур ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Сассуоло» жорий мавсумда Италиянинг гранд клублари — «Интер», «Милан» ва «Ювентус»га қарши сафардаги ўйинларда ғалаба қозониб, 66 йил аввал қайд этилган натижани такрорлади. Мавсум-1955/1956да «Фиорентина» ушбу етакчи жамоаларни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

«Сассуоло» ушбу ноёб натижага қарамай, А сериянинг жорий мавсумида 33 очко билан жадвалда 11-поғонани эгаллаб турибди.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:35, 21.02.2022.
Ўқилди: 1943 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.