"Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг маоши камайганига қарамай, нима учун "кўк-анорранглилар" сафига ўтганига изоҳ берди.
"Албатта, бундай шартлар асосида "Барса"га ўтишимга арзирли сабаб бор эди. Мен "Барселона"ни буюк клуб деб ҳисоблайман ва бу жамоада тўп тепишни жуда ҳам истадим. Бундай имконият ҳаётда бир марта бўлади ва мен бу имкониятдан фойдаландим".
Обамеянг, шунингдек, "Атлетико"га қарши баҳсдаги дебюти ҳақида тўхталиб ўтди.
"Бу ақл бовар қилмас вазият бўлди. Бундай стадионда тўп тепиш сўз билан таърифлаб бўлмас ҳиссиётларни беради. Менга жуда ҳам ёқди. Жуда зўр", - деди Обамеянг "Mundo Deportivo" нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ тарқатилган хабарга кўра, Обамеянг жорий мавсум охирига қадар 5 минг евро ҳафталик маош олади. Янги мавсумдан бошлаб эса унинг маоши ошади.
Эслатиб ўтамиз, габонлик футболчи "Валенсия"га қарши баҳсда (4:1) "хет-трик"ка эришди.