Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Мостовойнинг фикрича, Россия ва Полша терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатига чиқиш учун плей-офф ўйинини Москвадан бошқа жой кўчирилиши мантиққа тўғри келмайди.
"Улар ғалаба қозониши даргумон, Москвада ҳеч нарса содир бўлмаяпти. Нега ўйинни бошқа жойга кўчириш керак? Бу қарор ҳеч нарса билан оқланмайди. Катта эҳтимол билан, бу Россияга нисбатан энг яхши муносабат эмас, биз биламизки, кўпчилик давлатлар бизга қарши. Балки улар сўнгги имкониятни қўлга киритишга ҳаракат қилишаётгандир, УЕФАда кимдир "газини босади" босади деб ўйлашяпти шекилли. Учрашув масъулиятли, шунинг учун ҳаммаси шунга ёпишиб олмоқда, бироқ, ўйинни кўчиришдан мантиқ йўқ”, - дейди Мостовой.