Кириш Регистрация
10/07 05:00 Аргентина - Канада

Хуб Стевенс:«Раул «Шальке»ни араб шайхларининг миллионларига алмашмайди»

Баҳо:
+ | -

Германиянинг "Шальке" клуби бош мураббийи Хуб Стевенс, жамоа ҳужумчиси Раулнинг мавсум якунига етгач ҳеч қаерга кетмаслигига ишономоқда.

Мураббийнинг фикрича, афсонавий ҳужумчи "Шальке" таркибида яна бир мавсум тўп суришга рози экан.

"Ўйлайманки Раул бизнинг янги шартнома борасидаги таклифмизни рад этмайди. У "Шальке" учун қандай муҳим футболчи эканлигини яхши билади. Қолаверса биз ҳам унинг шу ерда қолишидан манфаатдормиз", -дейди "Шальке" бош мураббийи.

"Сўнгги пайтларда у билан боғлиқ жуда кўплаб миш-мишларни эшитмоқдаман. Унинг агенти Хинес Карвахаль унга Қатардан жуда яхши таклифлар бўлаётганини яширмади. Аммо, ўйлайманки, Раул "Шальке"ни араб шайхларининг миллионларига алишмайди. У бундай футболчилар сирасига кирмайди". Стевенснинг сўзларидан парча келтимроқда бир қатор немис ОАВ.

 

Манба: www.goal.com

Раул Қатарда Германиядагидан кўпроқ миллионлар топиши мумкин. Аммо, у ерда унга 35 та қатарлик шайх ва иккита статистдан бошқа ҳеч ким қарсак чалмайди ва буни Раулнинг ўзи жуда яхши билади. Шундай экан, "Шальке" бош мураббийининг фикрига қўшиламиз!

Киритилди: 13:45, 11.04.2012.
Ўқилди: 5844 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.