«Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини А Сериянинг бир ўйинига дисквалификация қилинди.
Яқинда «Фиорентина»га қарши ўйинда (0:1) у ҳакамларнинг Руслан Малиновскийнинг голини ҳисобга олмаслик ҳақидаги қарорига рози эмаслигини билдирган эди.
Натижада учрашув бош ҳаками 64-дақиқада ўзини ҳақорат қилгани учун мутахассисни майдондан четлатди. Гасперини 10 000 евро жаримага тортилди.