"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жо Коул ЕЧЛ 1/8 финали биринчи ўйинида собиқ жамоасининг "Лилль" устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Челси" учун ўйиндаги ягона салбий нарса — Ковачич ва Зиешнинг жароҳати бўлди. Баҳс Тухелни хурсанд қилгани аниқ, чунки "Челси" жуда кучли ўйинади", - деди Коул УЕФА матбуот хизматига.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 16 март куни Францияда ўтказилади.