2019 йилнинг 21 январида аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Саланинг ҳаёти фожиали тарзда якунланганди.
У Уэьлснинг Кардифф шаҳрига кетаётиб, авиаҳалокатда ҳалок бўлганди. Сала эндигина Франциянинг «Нант» клубидан "Кардифф" клубига 15 миллион фунтга трансфер қилинганди ва шартнома имзолаш учун кетаётган бўлганди.
Воқеа содир бўлганига икки йил бўлганига қарамай, жиноят иши жараёнида суд-тиббий экспертиза ҳали якунланмаган ва Испания матбуоти унинг сўнгги натижаларини эълон қилди.
Саланинг жасади токсикологик текширувдан ўтказилди. Текширув давомида марҳум футболчининг қонидаги алкоголь миқдорини аниқлаш учун ёнбош-сон томиридан қон намуналари олинди, шунингдек, унинг ДНКсини аниқлашга мўлжалланган тана бўшлиғидан қон таҳлили ўтказилди.
Синов натижалари қонда углерод оксиди билан тўйинганликнинг 58% даражасини кўрсатди, бу мутахассисларга Сала танасининг углерод оксиди билан жиддий заҳарланиши ҳақида гапириш имконини беради.
Ҳодисани тергов қилиш иштирокчиси бўлган патолог Базил Пердунинг айтишича, футболчи бошидаги ва танасидаги жароҳатлар туфайли вафот этган, аммо ўлимдан олдин у катта дозаларда карбонат ангидридга дучор бўлган. Самолёт урилганда, у аллақачон чуқур кома ҳолатида бўлган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суд футболчининг парвозини ташкил этган тадбиркорни айбдор деб топганди.