«Аякс» жорий мавсум ички чемпионатда мухлислари кутган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Жамоа турнир жадвалида биринчи ўринда кетаётган бўлсада, тўплар орасидаги фарқ айни дам кўпчиликнинг эътиборига тушган.
Бу яхши эмас албатта. Январь ойи ўрталарида жамоанинг Голландия чемпионатидаги ўрни ҳақида гапирган эдик. Ўшанда «Аякс» 56:4 тўп фарқи билан турнир жадвалида иккинчи ўринни банд этган эди. Ҳозир орадан бир ой ўтди. Клуб кутилганидек, ҳақли равишда жадвалда биринчи бўлиб турибди. Бироқ голлар фарқи янада ошиб кетди.
Тўғри, ушбу фарқлар «Аякс»нинг кучини эслатиб турса ҳам, бу лига кучли бешлик орасидан жой олмагани ҳам бор гап. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Энг қизиғи, «Аякс» ўтказиб юборилган ҳар бир голига нақ 14 та тўп билан жавоб қайтармоқда. Амстердамликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида кутилмаган голларни ўтказиб юборяпти. Лекин у ерда ҳам урилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати анча ҳайратланарли.
Тен Хааг шогирдларининг Голландия кубогидаги ўйини худди виртуал футболдаги кўринишни эслатиб юборади. Жамоа 3 учрашувда нақ 18 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган ва ўз постидан бирорта ҳам тўп олиб чиқмаган.
Содда қилиб айтадиган бўлсак, «Аякс» бу мавсум баҳсларни икки марта 9:0, тўққиз марта 5:0, икки марта 4:0, 1 марта 5:1 ҳисобларида якунлаган. Ишониш қийин, лекин бу факт ва камдан кам учрайдиган ҳолат.
Клуб ҳозирча кетма-кет ўнта ғалаба билан Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи масаласини ҳал қилишга яқин турибди. Тен Хааг шогирдларини чоршанба куни «Бенфика»га қарши баҳс кутиб турибди. Ўтказиб юборилган ўйинлар сони эса битта. Агар «Аякс» ушбу учрашувларни ғалаба билан якунласа, еврокубоклар масаласини назарий жиҳатдан муддатидан олдин ҳал қилган биринчи жамоага айланиши мумкин.
«Аякс»нинг бу мавсумдаги барча мусобақалар доирасидаги урган ва ўтказиб юборган тўплари фарқи билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин. Бу менимча, барча мухлисни ҳайратга солса керак.
Қуйида эътиборингизга жамоанинг энг яхши тўпурарларини ҳавола этамиз. Зеро, улар бугунги «Аякс»нинг ҳақиқий қаҳрамонлари.