Футбол мутахассислари, журналистлар ва футболчилар аргентиналик таниқли футболчи Лео Месси ҳақида билдирган фикрларини сизга ҳавола этамиз.
Эммануэл Пети, «Арсенал» собиқ футболчиси ва Франция жамоаси сафида жаҳон чемпиони:
«Мен Мессини «ПСЖ» либосида кўрсам, бундан доимо хафа бўламан. Биз ҳаммамиз Леони кўплаб муваффақиятга эришишини истаймиз, аммо у буни «Барселона»да амалга оширган ва барча бунга ўрганиб қолган. Мен Месси ва Мбаппени солиштирмоқчи эмасман. Аммо сўнгги бир неча ой ичида бир юлдузнинг ўйинида пасайиш бўлию, бошқа бир футболчининг юқорига интилаётганига гувоҳ бўлдик. Бу «Барселона»да порлаган Мессининг ўзи эмас, балки унинг сояси холос».
Тьерри Анри, «Арсенал» ва «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси, Франция жамоаси сафида жаҳон чемпиони:
«Месси тўп билан жуда кам вақт ўтказади. Ҳозирча «ПСЖ» Мбаппенинг жамоаси ҳисобланади. Чунки парижликларнинг қолган аъзолари тўпга эга чиқиши билан Мбаппега узатишга ҳаракат қилишмоқда. Бир позицияда фақат битта лидер пайдо бўлиши керак. «ПСЖ»да юлдуз футболчилар жуда кўп».
Златан Ибрагимович, «Милан» ҳужумчиси:
«Бу Месси учун яхши чақирув. У «Барселона»даги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг янги нарсаларни ўзида синаб кўради. «ПСЖ» барча мусобақаларда ғалаба қозонишни истайдиган ва ўсиб бораётган амбицияли клуб. Ҳозирги «ПСЖ» менинг давримдагидан яхшироқ жамоами? Йўқ, биз аҳил жамоа эдик. Ҳозирда бундай дея олмайман».
Жибриль Сиссе, «Ливерпул» ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси:
«Мен ақлдан озгандек туюлишим мумикн, лекин ҳозирда Бен Арфа ҳам Мессидан яхшироқ ўйин кўрсатади. Мен унинг ўйинини кўрдим. Яна бир бор айтаман, Арфа ҳозирги Мессидан яхшироқ формада.
Рафаэл ван дер Варт, «Аякс», «Реал Мадрид», «Тоттенхэм» ва Голландия терма жамоасининг собиқ футболчиси:
«Месси? Унинг ўйини мени хафа қилади. Бу иродасизлик қилмоқда. Баъзан ўйнашни хоҳлайди, баъзида эса йўқ. Мессига майдонда талаб жуда катта, агар у гол урмаса ёки голли узатма бермаса, у ёмон формада дегани. Ҳозир Неймар ва Мбаппе Мессидан яхшироқ ўйин намойиш этмоқда. Масалан, Криштиану Роналдуни кўрсангиз, бу иккиси икки хил ўйинчи эканлигини кўрамиз. Роналду гол урмоқда ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиқмоқчи. Месси ўйин пайти майдонда айланиб юради. Кейин ўйлаб қоламан, у уялмаяптими? Бу ҳолат «Барселона»да Роналд Куман даврида бошланган. Аслида, бу Месси томонида амалга оширилган Куманга нисбатан қилинган норозилик ҳаракати эди. Бу Леодек футболчига ярашмайди».
Сеск Фабрегас, «Монако» ярим ҳимоячиси ва Мессининг «Барселона»даги собиқ жамоадоши:
«Месси ўзига лойиқ бўлганидан кўра кўпроқ танқид қилинмоқда. «Реал»га қарши ўйиндан кейин унга нисбатан билдирилган танқидларни ўқиб чиқдим. Ҳа, у майдонда асосий юлдуз бўлмаса-да, яхши ўйин кўрсатди. У биринчи бўлимда Мбаппега бошқа футболчилар қила олмаган пас эвазига дарвозабон билан бирга-бир чиқариб юборди. Шунингдек, у Неймарга ассистига ассистентлик қилди. Ҳа, у пенальтини аниқ амалга ошира олмади. лекин амалга оширилмаган пенальти учун уни бунчалик танқид қилиш, шунчаки кулгили. Футбол бу билан чекланиб қолмайди. Қолаверса, Куртуа —фантастик дарвозабон».
«Le Parisien», француз нашри:
Месси сўниб бормоқда. У бошини эгганча, майдонни айланиб юради. Бизнингча, ҳозирда у аввалгидек эмас».
Андрей Аршавин, «Зенит», «Арсенал» ва Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси:
Ҳозирча, Месси эффекти ишламаяпти. У «ПСЖ» ўйинига қандай таъсир кўрсатиши аниқ эмас. Улар доимо 4-3-3 схемасида ёрқин ўйин кўрсатишган. Энди Месси ҳам жамоага қўшилди. Сўнгги йилларда Лео «Барселона»да марказга яқинроқ бўлган иккинчи ҳужумчи сифатида ўйнади. Ҳозирда у Париж клубида қанотда ўйнаши керак. Одатда, Неймар, Месси ва Мбаппе ҳимояга қайтмайди. Бу эса жамоанинг ўйинига салбий таъсир кўрсатади. Месси жамоада бегонами? Менимча, ҳа. Менимча, хозирда мураббий Мессининг бор пайтда кўпроқ қийинчиликларга дуч келмоқда. Лекин нимадир қилиш керак, чунки сиз уни заҳирада ушлаб туролмайсиз. У мослашиши керак».
Николас Анелька, «Реал Мадрид», «Челси» ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси:
«Месси бутун фаолиятини «Барселона»да ўтказди, унга бошқа клубга мослашиш осон эмас, чунки у учун Париждаги ҳамма нарса янги. Менимча, у «Барселона»ни тарк этишни хоҳламаганэди ва бу унга осон эмас».
Луис Суарес, «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси ва Мессининг «Барселона»даги дўсти ва шериги:
«Месси билан ҳар куни гаплашамиз. Биз футболчимиз ва бундай дақиқаларда қандай ҳаракат қилишни биламиз. Ўйинларимиз, оилаларимиз ҳақида гаплашамиз. Месси менга бу совуқда ва қор остида ўйнаб жуда қийналганини айтди. У ерда совуқ бўлишига кўникиш ҳам керак».
Карим Бензема, «Реал Мадрид» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси:
«Мессидек футболчини танқид қила олмайсиз. Ким буни қилса, демак футболда ҳеч нарсани тушунмайди.
Жером Ротин, «ПСЖ» собиқ футболчиси:
Мессини таклиф қилиб, «ПСЖ» катта хатога йўл қўйди. Албатта, имиж нуқтаи назаридан, Мессининг трансфери ажойиб, чунки у клубга катта фойда келтиради. Лекин одамлар Мессининг ўйинини томоша қилиш учун келишади. Тан олишимиз керак, у Париж клубига ҳеч нарса бера олмайди. Унинг ўйинида техник хатолар бор, баъзан тўпни йўқотади, пенальтини аниқ амалга ошира олмайди. Муаммо биринчи навбатда унинг хатти-ҳаракатида».
Серхио Агуэро, «Атлетико», «Ман Сити», «Барселона» ва Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси:
Француз журналлари ва газеталари Мессини «ўлдирди», улар бир тўда жиннилар. Мен француз нашрларидан бирига интервью беришни режалаштиргандим, лекин Леони танқид қилганимдан сўнг, интервьюни бекор қилдим».
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади