«Женоа» бош мураббийи Александр Блессин А Сериянинг 27-тури доирасида «Интер» билан қайд этилган дуранг (0:0) ҳақида фикр билдирди.
- Дастлабки 30 дақиқада ажойиб ишладик. Ўшанда гол ура оламиз деб ўйладим. Танаффусдан сўнг ўзгаришларни амалга оширдик, жароҳатларимиз бор эди, сўнгги 20 дақиқада эса шунчаки дарвозамизни ҳимоя қилдик. Бу дуранг бизга омад кулиб боқди, лекин биз кучли характер кўрсатдик ва мен ўз жамоамнинг ўйинига жуда қойил қолдим. Мен ўтмиш ҳақида гапиришни хоҳламайман. Мен шу ердаман ва ҳозир жамоага ўз услубимни сингдиряпман. Бундай вазиятда биз кўп хатоларга йўл қўйишимиз аниқ. Сўнгги ўйинларда биз ҳақиқатан ҳам аҳмоқона тўп йўқотишларни амалга оширдик, албатта бундан қочишимиз керак. Биз тўпни назорат қилишимиз керак, шу боис иккинчи бўлимда кўп тўп йўқотганимиздан норози бўлдим. Энг яхши жамоаларга қарши имкониятга эга бўлганингизда, улардан фойдаланиш керак" - деди Блессин Sky Sport Italia билан суҳбатда.