Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Странжа-2022. Ўзбекистон бугун 5та олтин медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича "Странжа кубоги" мусобақасида бугун финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Кундузги дастурда 3 нафар спортчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барча чемпионлик нашидасини суришди.

Ҳасанбой Дўсматов (51 кг.), Абдумалик Ҳалаков (57 кг.) ва Мужибилло Турсунов (63,5 кг.) ўз рақибларини мағлуб этишганди.

Кечки дастурда эса оғир вазндаги икки боксчимиз болгариялик спортчиларга қарши жанг олиб боришди. 86 кг. вазндаги Одилжон Аслонов мезбон спортчиси Кристиан Николов устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

92 кг. вазндаги атлетимиз Мадияр Саидраҳимов эса Радослав Панталеевга қарши жангда тўлиқ устунликка эришди. Сўнгги раундда ҳамюртимиз огоҳлантириш олганига қарамай, жангни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 5тага етди. Эртага +92 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов олтин медаль учун жанг ўтказади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:41, 26.02.2022.
Ўқилди: 4805 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.