Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Машарипов 90+7-дақиқада «Ан-Насср»нинг ғалаба тўпига ассистентлик қилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-тури доирасида «Ан-Насср» клуби ўз майдонида «Абҳа» клубини қабул қилди.

Баҳснинг 37-дақиқасида мезбонлар Абубакарнинг голи эвазига ҳисобни очишган бўлса, иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасида эса Матич ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг 78-дақиқасида мезбонлар устози майдонга Жалолиддин Машариповни туширди. Ҳамюртимиз ўз жамоаси ўйинини кучайтиришга муваффақ бўлди ва бир нечта хавфли ҳужумларга асос солди.

Ўйинга қўшиб берилган 7 дақиқа тугашига 40 сония қолганида Машарипов чиройли пас билан Абубакарни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди ва ҳужумчи бу имкониятдан самарали фойдаланиб, «Ан-Насср»га ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг Машарипов жамоаси ўз очколарини 44тага етказди ва жадвалда 2-поғонада бормоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:10, 27.02.2022.
Ўқилди: 2897 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик