Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

«Машъал» ўз уйида очко йўқотмаяпти

Баҳо:
+ | -

Муборакнинг "Машъал" клуби ўз майдонида 100 фоизли натижа қайд этишда давом этмоқда. Владимир Фомичев шогирдлари бу сафар "Олмалиқ" жамоаси билан ўйинда 3 очкони қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин шуниси билан аҳамиятли эдики, унда ғалаба қозонган жамоа юқори ўринлар учун курашишда яхши имкониятга эга бўларди. Қолаверса, "Олмалиқ" ҳужумчиси Зафар Холмуродов ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушганди.

Ўйин ҳар иккала жамоа учун қийин кечди. Дастлабки 45 дақиқаликда дарвозаларга тўп киритилмади. Иккинчи бўлим бошида мубораликларнинг тажрибали футболчиси Габит Сапаргалиев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, олмалиқлик Азамат Исроилов ҳисобни тенглаштирди.

Табиийки, дурангга рози бўлмаган майдон эгалари олдинга интилишди ва 78-дақиқада жарима майдончасида ишлатилган қўполлик учун Владислав Цейтлин Павел Харчик қўриқлаётган дарвоза томон пенальти белгилади. "Машъал"нинг тўпурар футболчиси Самандар Шодмонов "стандарт"ни аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:1га етказди (Шодмоновнинг голлари сони 3та етди).

Ўйин эса худди шу ҳисоб билан тугади ва "Машъал" 7 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди.

ОЛИЙ ЛИГА. 4-ТУР.
"МАШЪАЛ" - "ОЛМАЛИҚ" - 2:1 (0:0)
Голлар: Габит Сапаргалиев (48), Самандар Исроилов (78-пен.) — Азамат Исроилов (59)
«Машъал»: Санжар Қувватов, Алик Ҳайдаров, Дилявер Ваниев, Илья Фомичев, Тони Линденберг, Элдор Эргашев, Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Шаҳзод Шаймонов, 61), Самандар Шодмонов, Аббос Шодмонов (Мирзоҳид Ғофуров, 14).
«Олмалиқ»: Павел Харчик, Азамат Исроилов, Артём Никитенко, Сирож Ҳамроев, Достон Абдураҳмонов, Зафар Тўраев (Александр Востриков, 50), Зафар Холмуродов, Санжар Шоаҳмедов (Александр Лупашко, 83), Зоҳир Пиримов (Исроил Эргашев, 62), Олег Зотеев, Дарко Станоевич.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:00, 13.04.2012.
Ўқилди: 6726 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.