Англия футбол ассоциацияси Россияга нисбатан расмий баёнот берди:
"Украинага бирдамлик нуқтаи назаридан ва Россия ҳукумати олиб бораётган босқинчилик ҳаракатларини таҳлил қилиб шуни айтамизки, биз халқаро мусобақа доирасида Россияга қарши бирорта ўйинда иштирок этмаймиз. Бу миллий, ёшлар ва паралимпия жамоаларини ўз ичига олади".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша, Швеция ва Чехия терма жамоалари ЖЧ-2022 саралаш босқичида доирасида Россияга қарши ўйнашдан бош тортишган эди.