Кириш Регистрация

Легионерларимиздан дараклар: Иброҳимхалил — энг яхши, Шаҳбоз Умаров БАТЭдан кетадими?

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони. Мамлакат чемпионати элит лигаси 22-туридан ўрин олган «Ан-Наср» - «Абҳа» ўйини 2:1 ҳисобида якунланди. Эътиборли томони, мезбонлар ғалабани 90+7-дақиқадагина ўз томонларига оғдиришди. Ғалаба голига ўйиннинг 79-дақиқасида захирадан майдонга тушган Жалолиддин Машарипов ассистентлик қилганини алоҳида айтиш керак.

Россия. Ўтган ҳафта РПЛда баҳорги босқич бошланди. Ҳамюртимиз Иброҳимхалил Йўлдошев жамоа­си - «Нижний Новгород» ўз майдонида «Урал»ни пенальтидан урилган ягона гол эвазига доғда қолдирди. 18-дақиқада жароҳатланган Алексей Козлов ўрнига майдонга тушган ҳамюртимиз учрашув охиригача фаоллиги билан ажралиб турди. Якунда айнан Иброҳимхалил ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. «Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов эса «Ахмат»га қарши меҳмондаги ўйин (1:2)нинг 70-дақиқасида майдонга тушди.

Италия. Коронавирусдан фориғ бўлган «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов «А» серия 27-туридан ўрин олган «Специя»га қарши сафар ўйи­ни якунланишига 10 дақиқа қолганида сафга қўшилди. Римликлар якунда пенальтидан урилган гол эвазига ортга 3 очко билан қайтишди.

Қатар. «Ас-Сайлия» мамлакат чемпионати 20-турида «Қатар СК» билан куч синашиб, 1:1 ҳисобини қайд этди. Жамоанинг асосий таркибида майдонга тушган ярим ҳимоячи Достон Ҳамдамов 60-дақиқада захирага олинди.  

Эрон. Теҳроннинг «Истиқлол» клуби Эрон чемпионати 19-турида аутсайдерлардан бири «Фажр Сепаси»ни ягона гол эвазига мағлубиятга учратиб, турнир жадвалидаги пеш­қадамлик мавқени мустаҳкамлади. Жамоа сафига яқинда қўшилган Азиз Амонов бу баҳсда ҳам бошланғич таркибдан ўрин олди ва 60-дақиқагача фаол ҳаракатланди.

Молдова. ЕЛ 1/16 финали дастлабки ўйинини 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган «Шериф» жавоб ўйинида омадсизликка учради - 0:2. Пенальтилар сериясида эса омад «Брага» клубига кулиб боқди - 3:2. «Шериф» вакили Жасур Яхшибоев Португалиядаги баҳснинг 111-дақиқасигача майдонда ҳаракатланди.  

БАА. Отабек Шукуров жамоаси - «Шаржа» «Президент кубоги» (мамлакат кубоги) финалига чиқди. Ҳамюртимиз тўлиқ вақт тўп сурган ярим финал жавоб ўйини 3:2 ҳисобида «Шаржа» фойдасига ҳал бўлди. Айтиш жоиз, Дубайда бўлган илк ўйинда ҳисоб очилмаганди. Хуллас, 90+2-дақиқада финал йўлланмасини ўз томонига оғдирган «Шаржа» энди ҳал қилувчи баҳсда «Ал-Ваҳда» билан куч синашади. БАА миллий чемпионатига келсак, шаржаликлар 17-тур ўйи­нида «Шабаб Ал-Аҳли»ни яна охирги лаҳзаларда урилган гол эвазига мағлубиятга учратди. Отабек бунисида ҳам тўлиқ вақт давомида тўп сурди, меҳмон жамоа вакили Азиз Ғаниев эса майдонда кўриниш бергани йўқ. 

Беларусь. БАТЭ ва «Энергетик-БГУ» ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2:2 ҳисобида якунланди. «Энергетик-БГУ» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов дастлабки дақиқалардан майдонда ҳаракатланган бўлса, БАТЭ ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров четда қолди. Кутилишича, у фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. Ҳар ҳолда, Борисов жамоаси раҳбарияти аввалги назорат ўйинида бош мураббий билан можарога борган ҳамюртимизни трансферга қў­йишни ўйламоқда.

Қозоғистон. «Қайрат» нав­батдаги назорат ўйинини «Рига»га қарши ўтказди. Қозоқ клубидаги легионеримиз Жасур Жалолиддинов 0:0 ҳисобида якунланган бу баҳсга 60-дақиқада захирадан қўшилди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:30, 01.03.2022.
Ўқилди: 2874 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик