Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Юрген Клопп: «немис сеҳргари» фаолиятига қисқача назар

Баҳо:
+ | -

Бугунги футбол унинг номини жуда яхши танийди ва эҳтимолки, узоқ йиллар эслаб қолади. Юрген Клопп немис футбол мактабининг ёрқин намоёндасидан биридир. Унинг фаолияти бахтли лаҳзаларга бой. Германиялик мутахассис бугун меҳнатлари ҳосилини ўрмоқда. Клопп бу мавсум ҳам ўз жамоасини титулсиз қолдирмади. Биз эса ушбу соврин фонида унинг фаолиятига қисқача назар ташлаймиз.

Юрген Клоппнинг 2015 йилда «Ливерпуль»га олиб келиниши, мерсисайд жамоаси тарихида мутлақо янги саҳифа очиб берди. Клуб Клопп келишидан илгари Англияда Еврокубоклар учун курашда қийналадиган, «Челси», «МЮ» ҳамда «Манчестер Сити»лар билан рақобатда заиф бир жамоага айланиб қолганди. Ўтган қисқа тарихий давр – тўрт-беш йил ҳаммасини ўзгартирди. «Ливерпуль», эндиликда ўз шарафини тиклади ва Европанинг энг яхши клубларидан бирига айланди. Буларнинг бари эса Клоппнинг ижобий таъсири эди.
Мана, Клопп билан биргаликда «Ливерпуль» жорий мавсумдаги илк соврини, Англия лига кубогини қўлга киритди. Ушбу титул Юрген учун ўзига хос. Негаки, у бу совринни илк бор жамоасига ютиб бериши.

Умуман олганда, немис мутахассисининг фаолияти ажойиботларга тўла. У мураббийликни «Майнц»да бошлайди. Танилиш даври эса, Германия топ клубларидан бири бўлган «Боруссия Дортмунд»да кечади. Клопп «арилар»ни қисқа вақт ичида рақобатбардош ва сифатли жамоа қилиб шакллантиради ва «Бавария»нинг Германиядаги гегемонлигига нуқта қўяди. Ўша пайтда нисбатан қисқа муддатга бўлсада, дортмундликлар Бундеслига пешқадамлигини ушлаб турди...

Юрген Клопп ҳозирга қадар мураббий сифатида 10 та йирик турнирлар ғолибига айланган. Ушбу совринларга табиийки, «Боруссия Дортмунд» ҳамда «Ливерпуль» сафида эришилди. Хусусан, Клопп Бундеслигада 2011 ҳамда 2012 йилги чемпионликни ўзиники қилди. Бир маротаба Германия суперкубогига ҳам эга чиқди. Шунингдек, у 2013 ҳамда 2014 йиллар сўнггида икки марта Германия суперкубогини ҳам қўлга киритган. Албатта, бу совринларнинг ҳаммаси «BVB» музейининг бойишига хизмат қилади.

Айни дамга келиб, Юрген Клопп муваффақиятли одимини Англия майдонларига кўчирган. Унинг жамоаси дастлаб, 2019 йилги ЕЧЛ финалида «Тоттенхэм»ни мағлуб этиб, Европа чемпионига айланади. Кўп ўтмай, УЕФА Суперкубогида «Челси» таслим этилади. Навбатдаги мавсум «Ливерпуль» АПЛни забт этишга киришди. Жамоа 30 йиллик танаффусдан кейин Англия чемпионига айланди. Юрген Клопп ўз жамоаси билан Европа чемпиони сифатида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Турнир финалида эса Бразилиянинг «Фламенго» клуби маҳв этилиб, «Ливерпуль» совринлар кабинетига мутлақо янги кубок «таништирилади».

Мерсисайдликлар устози муваффақиятли йўлида баъзи ўнқир-чўнқирларга ҳам дуч келган. Хусусан, у 2013-2018 йиллар оралиғида жами олтита турнир финалини бой берган. Улар ичида 2013 йилда, ЕЧЛ финалида «Бавария»га («Боруссия Д» мураббийи сифатида) ҳамда 2018 йилги «Реал»га учралган мағлубиятлар ҳам мавжуд. Олтита ютқизиқнинг учтаси айнан «Ливерпуль» менежери сифатида қабул қилиб олинган.

Клоппнинг умумий совринлар жамғармаси:

- 2× Бундеслига;
- 2× Германия Суперкубоги;
- Чемпионлар лигаси;
- Премьер-лига;
- Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати;
- Германия кубоги;
- Англия лига кубоги.

Мерсисайдликлар ўз кабинетига янги соврин «бахш эта олди». Айни дамда эса клуб АПЛда еткачидан атиги олти (уч) очко ортда қолмоқда. Клопп Евромайдонда ҳам омадли одимлаётир. Унинг жамоаси ЕЧЛ плей-оффида «Интер»ни 2-0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Бу эса кейинги босқичга қўйилган ўта муҳим қадамдир. Нима бўлган тақдирда ҳам «Уэмбли»да эришилган ғалаба «қизиллар»га мавсумни янада кўпроқ титуллар билан якунлашда катта мотивация бўлди. Клопп эса дунёнинг энг яхши мураббийи сифатида тарихда қолади.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 12:30, 01.03.2022.
Ўқилди: 1353 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.