Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон Суперлигаси-2022. Жамоалар янги мавсумга тайёрми? (1 қисм)

Баҳо:
+ | -

    Ўзбекистон Суперлигасига старт берилишига бир неча кун қолди. Юртимиз футболига бефарқ бўлмаган деярли ҳар бир мухлис янги мавсумни кутишаётгани турган гап. Ўтган мавсумдаги интригалардан сўнг бу йилги мусобақа ҳам қизиқарли ўтиши шубҳасиз. Хўш клубларимиз янги мавсумга қай даражада тайёр? Улар бу мавсум ҳам бизга қизиқарли ва муросасиз курашларни тақдим этармикин?

   “Пахтакор” (Тошкент)

“Шерлар”нинг бир нечта асосий таркиб футболчиси жамоани тарк этди. Мураббий алмашинуви ҳам клубга ёмон таъсир этиши мумкин. Аммо “Насаф”га қарши суперкубок ўйини пойтахт жамоасини бу мавсум ҳам чемпионликка асосий даъвогар эканлигини кўрстиб берди. Славче Войнески шогирдлари бу йилги мавсумда ўз олдига чемпионликни мақсад қилганлиги аниқ. Жамоа ўйинидаги асосий устун Драган Черан бўлиши шубҳасиз. Унинг устига “Пахтакор”да яхшигина ёш футболчилар ва тажриба уйғунлиги ҳам бор. Унинг устига Сардор Рашидовнинг клуб сафига келиб қўшилгани фойдадан ҳоли бўлмади. “Шерлар” бу мавсум ҳам фаваритлар қаторида тилга олинади. Аммо улардан ўтган йилигидек якка пешқадамликни кутиш бироз нотўғри бўлар эди. Чунки уларнинг рақиблари ҳам анчагин кучайишга муваффақ бўлди.

 “Сўғдиёна” (Жиззах)

Бундан 4-5 йил олдин жиззахликлар Ўзбекистон суперлигаси (ўша вақтда олий лига) аутсайдерларидан бири эди. Клубга Улуғбек Бақоевнинг мураббий бўлиши ҳаммасини тубдан ўзгартира олди. Ўзбекистон “Атлетико”си номи уларга бекорга берилмади. Жамоанинг асосий устунлиги тартибли ҳимояда. Ушбу мавсум ҳам клуб катта эҳтимол билан ҳимоявий ўйин намойиш этади ва ўзига керакли очколарни жамғаради. Жамоа трансфер ойнасида асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланган Жамшид Болтабоевдан айрилган бўлса, бир нечта яхшигина трансферларни ҳам амалга оширди. Жумладан, Бобур Фарходов ва Юре Обшувачлар ўртоқлик ўйинида ўзларини кўрсата олди. “Бўрилар”нинг асосий ютуғи, улар ўтган мавсумдаги жамоанинг асосини сақлаб қола олишди. Бу мавсум жиззахликларга қийин кечиши аниқ. Негаки ҳар бир жамоа уларга қарши ўйин олдидан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тайёргарлик кўриши турган гап. “Сўғдиёна” ўтган йили кўрсатган натижаси туфайли бу мавсум чемпионлигига давогар сифатида кўришимизга ҳақлидир.

 “Навбаҳор” (Наманган)

 Трансфер ойнаси очилиши билан ҳаммани лол қолдириб чарчамаган наманганликлар бу мавсум чемпионлик учун асосий давогарлар қаторига кирмоқда. “Лочинлар” жамоада кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борди ва таркибни деярли янглаб олди. Бир қанча юлдуз футболчиларни таркибига жалб қилган жамоадан яхши натижалар кутилиши турган гап. Ҳар мавсум жамоа таркибини кучайтирарди ва охирида улар кутган натижа кузатилмас эди. Наманганликлар бу мавсум ҳаттоки клуб логосини ҳам алмаштирди ва янги логода чемпионликни истётгани ҳам хақиқат. Кутамиз кузатамиз клуб бу мавсум қандай натижа кўрсатар экан.

“Насаф” (Қарши)

 Рўзиқул Бердиев “Насаф”нинг авсонаси десак муболаға ишлатмаган бўламиз. Мураббий жамоада кўплаб иқтидорларни ўзбек футболига олиб кирди. Унинг қўли остида танилган кўплаб футболчилар бошқа жамоаларга кетиб қолсада мутахассис янги иқтидорлар билан уларнинг ўринини тўлдира олди. Бу мавсум қаршиликлар аввалги мавсумга қараганда кучлироқ кўринмоқда. Кучли таркиб, савияли мураббий ва ажойиб мухлислар жамоага керакли мотивацияни бериши шубҳасиз. “Аждарлар” таркибида ёш футболчилар жуда ҳам кўп. Унинг устига жамоада сифатли лигеонерлар ҳам топилади. Жамоанинг асосий юлдузи Ҳусайн Норчаевнинг “Насаф”ни тарк этмагани кўплаб мухлисларга манзур келган бўлса ажаб эмас. “Аждарлар” бу мавсум Ўзбекистон чемпиони бўлса ажабланиш керак эмас.   

Давоми бор.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:06, 01.03.2022.
Ўқилди: 2259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.