Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Аёллар футболи. Қуръа натижалари “Нефтчи-W” ва “Севинч” қарама-қаршилиги мисолида

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎзПФЛ биносида аёллар Олий лига ўйинларига қуръа ташлаш маросими ташкиллаштирилди. Жамоалар биринчи турда ким билан рўбарў келишларини ҳамда Бергер тизими бўйича кейинги тур рақибларини ҳам билиб олишди. Қуръа натижаларини “Нефтчи” ва “Севинч” қарама-қаршилиги мисолида кузатамиз.

Мухлиса Отақўзиева (“Нефтчи-W” жамоаси бош мураббийи):

- Қуръа кутилганидек, холисона ўтди. Кучлилар сафидаги илк ўйинимизни мамлакатнинг кўп карра чемпиони, тажрибали футболчи ва мураббийларига эга  “Севинч”га қарши ўтказар эканмиз. Бу хабарни машғулот пайтида эшитдик. Рости, мен ҳам, шогирдларим ҳам бундан сира чўчиганимиз йўқ. Аксинча, кучли рақибга қарши янада жиддийроқ тайёрланамиз, мезбонлигимизни унутмасликка ҳаракат қиламиз. Ҳимоявий ўйинни ёқтирмайман, шиорим ҳам “Энг яхши ҳимоя – бу ҳужум”. Оддий жамоа эмаслигимизни исботлашимиз шарт.

Гулнора Давронова (“Нефтчи-W” жамоаси сардори):

- Кайфиятимиз ёмон эмас, чунки буни қуръа дейдилар, бошқа жамоа тушиши ҳам мумкин эди. Ким тушишидан қатъий назар барибир майдонга тушамиз, ўйнаймиз, ўз шаънимиз, вилоятимиз обрўси учун курашамиз. “Севинч”га қарши бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Сабаби, айнан шу ўйин бизнинг нималарга қодир эканлигимизни белгилаб беради. Негаки, чемпионатда мақсадимиз кучли бешликка кириш.

 

Владислав Хан (“Севинч” жамоаси бош мураббийи):

- Қуръа рақибни эмас, рақибларимизни, мавсум тақвимини белгилаб берди. Майдонга кимга қарши тушишимиз эмас, қандай натижа кўрсатишимиз муҳим. Клубимиз структурасида ўзгариш бўлди, биз “Насаф”га расман қўшилдик. Лекин ҳозирча бунинг фойда-зиёнини билганимиз йўқ. Автобус, база ва стадионимиздан фойдаланишда давом этяпмиз. Клуб раҳбарлари вазият бунданда яхши бўлишига ваъда беряпти.

Махлиё Сариқова (“Севинч” жамоаси ўйновчи-мураббийи, сардори):

- Қуръа бизга жуда маъқул бўлди. Рақибимизни камситмоқчи эмасман, лекин барибир “Нефтчи-W” “Сўғдиёна-W” ёки “Бунёдкор-W” эмасда. Анча-мунча улгурмаган камчиликларимизни шу ўйин орқали аниқлаб оламиз. Негаки, таркибимизнинг етакчи қизлари анча вақт мамлакат терма жамоаси йиғинида, халқаро турнирларда бўлишди. Улар билан бошқаларнинг бирикишига бироз вақт керак. Айниқса, жисмоний тайёргарлигимизни, касалликдан даволанган футболчиларимизни айнан шу “Нефтчи”га қарши  ўйинда текшириб, тиклаб оламиз. Мақсадимиз эса ҳардоимгидек чемпионлик, аввалги шон-шуҳратни такрорлаш.  

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:22, 02.03.2022.
Ўқилди: 786 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.