Германия чемпионати 31-тур ўйинлари давом этмоқда. Ливеркузенда бўлиб ўтган учрашув, айниқса, томошабинларга голлар шоусини тақдим этиш билан бирга, ўзига хос драмага айланиб кетди. Мезбонлар муаммосиз ҳисобда олдинда бораётгандилар, ҳатто "Ҳерта" нинг грузиялик ҳимоячиси Кобиашивили майдондан кетлатилгач, гуёки, меҳмонларда умуман имконият қолмаганди. Аммо Торун 7 дақиқа ичида иккита гол киритиб, вазиятни бутунлай ўзгартириб юборди. "Байер" қолган дақиқаларда фақат ҳисобни тенглаштира олди холос.
"Боруссия" чемпионлик сари яна дадил қадам ташлади. Меҳмонда "Шальке" устидан ғалаба қозонган дортмундликларнинг чемпион бўлишига энди ҳамма ишонган бўлса керак. Кейинги уч турда ягона ғалаба, расман "Боруссия"га қаторасига иккинчи чемпионликни тақдим қилади.
Дарвоқе, "Ҳамбург"га ғалаба келтирган ягона гол Жанубий Корея терма жамоасининг 20 ёшли ҳужумчиси томонидан киритилди.
БАЙЕР – ГЕРТА - 3:3 (1:0)
Голлар: Шюррле (44), Кисслинг (51, 84) - Ласогга (63), Торун (71, 77)
Четлатиш: Кобиашивили (65) - "Ҳерта"
ШАЛЬКЕ - БОРУССИЯ Д - 1:2 (1:1)
Голлар: Фарфан (9) - Пишчек (18), Кель (63)
ҲАМБУРГ - ҲАННОВЕР 96 - 1:0 (1:0)
Гол: Сон Хен Мин (12)
КАЙЗЕРЛАУТЕРН - НЮРНБЕРГ - 0:2 (0:1)
Голлар: Дидави (43). Пекхарт (73)
ВОЛЬФСБУРГ - АУГСБУРГ - 1:2 (1:1)
Голлар: Хельмес (27) - Орль (13), Лангкамп (88)