Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Фавини: «Морозини тилла одам эди, бироқ унинг ҳаётига ҳавас қилиб бўлмасди»

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» ёшлар жамоаси мураббийи Мино Фавинининг сўзларига кўра, умри қисқа бўлган Пьермарио Морозини «тилла одам эди». Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.

«Ливорно» футболчиси Пьермарио Морозини 14 апрель куни, Италия «В» Серияси доирасида бўлиб ўтган «Пескара» – «Ливорно» учрашувининг 31-дақиқасида хушини йўқотган ва юрак хуружидан вафот этган.

Футболчи «Ливорно»да ижара асосида тўп сурарди. Морозинининг трансфер ҳуқуқи «А» Серия вакили – «Удинезе»га тегишли эди.

«У тилла одам эди, ҳар вақт ўз оиласига ёрдам беришга ҳаракат қиларди», - деди Фавини.

«У Аталантада ўсган, мен уни болалигидан қандай футбол ўйнашини кўриб келганман. У ҳар доим ҳар кимга ёрдам беришга ҳаракат қиладиган фантастик йигит эди. У фақат оиласи учун яшарди», - деди «Аталанта» ёшлар жамоаси устози.

«Лекин у шундай бахтсиз инсон эди: у ёшлигида ота-онасидан етим қолган, акаси ва опасининг жисмоний имкониятлари чегараланган. Укаси яқинда ўзини деразадан ташлаб, ўз жонига қасд қилганди. Унинг ҳаётига ҳавас қилиб бўлмасди», - деди Фавини.

«Удинезе» уни биздан сотиб олганди, Морозини жуда иқтидорли эди. Фаолияти кучли эди, жамоадошлари ҳар доим ҳурмат қилишарди. Қаерга бормасин, уни юқори баҳолашарди. У олтин қалб эгаси эди», - дея қўшимча қилди «Аталанта» ёшлар жамоаси устози Мино Фавини.

Манба: www.football-italia.net
Киритилди: 22:17, 14.04.2012.
Ўқилди: 7036 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.