Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Роберто Манчини: «Яна такрорлайман: чемпионлик пойгаси якунига етди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Роберто Манчини, жамоаси «Норвич»га қарши ўйинда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, чемпион бўлишига ишонмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Sky Sports» хабар бермоқда.

«Такрорлайман: чемпионлик пойгаси якунига етди. Биринчи ўрин билан орадаги фарқ икки эмас, беш очкога тенг. Рақибингиз «Юнайтед»дек фантастик клуб бўлган бир вақтда эса, чемпион бўлишнинг имкони йўқ», - деди италиялик мутахассис.

«Норвич»га қарши ажойиб ўйин ўтказдик. Рақибимиз айни вақтда ажойиб спорт формасида эди, уларни ўз майдонида мағлуб этиш катта натижа ҳисобланади. Биз чемпионатни юқори кайфиятда якунлашимиз керак. Ҳозир жамоа яна зўр ўйин кўрсатишни бошлади ва муҳим аҳамиятга эга», - деди Манчини.

«Худди шу руҳда давом этишимиз керак – голлар уришимиз, имкон бўлса, ғалаба қозонишимиз керак», - дея қўшимча қилди «Манчестер Сити» бош мураббийи Роберто Манчини.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:51, 15.04.2012.
Ўқилди: 6269 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.