Аввалроқ ҳужумчи Ансу Фати 20 март куни бўлиб ўтадиган «Реал»га қарши ўйин вақтида қайтиши ҳақида хабар берилган бўлса, энди бу саналар яна ортга суриладиган кўринади. Фати Мадриддаги TVAклиникасида даволанмоқда, дея аниқлик киритди El Pais.
Унинг тикланишига олдин Криштиану Роналду билан бирга ишлайдиган Хоакин Хуан қарамоқда. Фати мунтазам равишда гимнастика аппаратларида ва велосипедда ишламоқда. Янги ҳисоб-китобларга кўра, унинг қайтиши апрель ойининг ўрталарида бўлиши керак.
Жорий мавсумда Фати Испания чемпионатида бор йўғи бешта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урган.