Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Даврон Файзиев: "Ёқимли ноллар"

Баҳо:
+ | -

Таниқли журналист, спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз Telegram саҳифасида Суперлига 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Суперлига бошланди, супер афиша билан. Трансферлар бозорини ёндирган "Навбаҳор' ва энг ёқимли ўйинга эга "Насаф". Тўлиб тошган стадион, байрамона атмосфера, терма жамоага номзод футболчилар, Хайрулла аканинг чиқишлари, ҳаммаси зўр бошланди. Ўйин ҳам анча савияли бўлди. Юқори темп ва жанг. Агар шу иккита фактор бўлмаса 3:3 ҳам зерикарли туюлади. Бу вазиятда эса ноллар билан тугаган учрашувни охиригача томоша қилиш қизиқарли бўлди. Муҳими давомийлик. Чемпионат охиригача шундай ўтсин, темп тушиб кетмасин, барча стадионларда. "Навбаҳор" таркиби анча қудратли кўринди. Айниқса Болтабоев учун ҳурсандман, яна қайта кашф этилади деб умид қиламиз. Бугун чемпионликка даъвогар топ тўртликдан 3 тасини кўрдик. Тўртинчиси ким дейсизми? Яна озгина кузатайликчи, алоҳида тўхталамиз", - деб ёзди Файзиев.

Манба: Telegram.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 08:36, 04.03.2022.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.