"МЮ" афсоналаридан бири Рио Фердинанд "Арсенал"га маслаҳат берди. У Обамеянг ўрнига янги ҳужумчи сифатида "Манчестер Сити" футболчиси Габриель Жезус олиб келиниши керак деб ҳисоблайди.
Бразилиялик футболчи бу мавсумда 9 та ассист ҳамда 6 та голга муаллиф бўлди. Габриель "шаҳарликлар" сафида жами 222 та ўйин ўтказган. Бу давр мобайнида эса 131 голда бевосита иштирок этган.