Тимо Вернер тез орада бош мураббий ва жамоа раҳбарияти билан «Челси»даги келажагини муҳокама қилади. Бу ҳақда Британиянинг Goal нашри хабар бермоқда.
Агар музокаралар натижаси Вернерга мос келмаса, у келаси ёзда «Стемфорд Бриж»ни тарк этиши мумкин.
Қўшимча қиламизки, Тимо Вернерга ўз ватани клубидан таклиф бор. Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Челси» ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.