Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Локомотив" (2:0) баҳсидан кейин жамоамиз устози Никола Лазаревич журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Ўйин ҳақида
- Рақибнинг ўтган йилги ва бу йилги ўйинларини кўриб чиққандик. Биз камроқ хатога йўл қўйишга уриндик. Ўйлаган режаларимиз иш берди ва ғалаба қозондик. "Локомотив"га яхши ўйин учун миннатдорлик билдирмоқчиман ва кейинги ўйинларида омад тилайман.
- Ўзбек футболи ҳақидаги дастлабки тассуротларингиз...
- Олдин ҳам айтганимдек, ўзбек футболи билан яхши таниш эдим. Ўйлайманки, Суперлига – Осиёнинг етакчи чемпионатларидан бири. Шунингдек, ҳали олдинда жиддий баҳслар кутиб турганини таъкидлаш лозим.
- Жамоангиз олдига қандай мақсад қўйилган?
- Юқори марраларни кўзлаганмиз. Биз босқичма-босқич кучайиб боришни режалаштирганмиз.
- АГМК клуби майдони ҳақида нима дея оласиз?
- Менимча, майдон ёмон ҳолатда эмас.