Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

"Андижон" янги қароргоҳида мухлислар билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Бугун янги мавсум олдидан “Андижон” жамоаси билан мухлислар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Андижонлик футболсевар мухлислар учун хушхабарлардан бири шундан иборатки, клуб энди ўз базасига эга бўлди. Маълумки, шаҳардаги бўстон даҳасида “Андижон” клубига тегишли болалар ва ўсмирлар футбол мактаби жойлашган. У ерда шуғулланиш учун қатор майдонлар бор. Раҳбарият эса янги мавсум олдидан айнан болалар ва ўсмирлар футбол мактабида асосий жамоа учун базани барпо қилди. 80 ўринга мўлжалланган ётоқхона мавжуд. Футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Бунгача “Мед Сити” сиҳатгоҳида истиқомат қилиб келган жамоа аъзолари энди янги қуриб битказилган базага жойлашади. У ерда футбол мактаби ҳам фаолиятини давом эттираверади.

Жамоа аъзоларининг таништирув маросими янги базада ўтказилгани ҳам бежиз эмас. Ушбу тадбирда ашаддий мухлислар, оммавий ахборот воситалари ҳамда яна бир қатор меҳмонлар иштирок этишди. Кутилганидек, тадбир кўтаринки руҳда, шоду-ҳуррамликда ўтди. Гарчи “Андижон” иштирокини про лигада давом эттирсада, ишонч ҳамда эътиборнинг юқорилиги ишқибозларни ҳам руҳлантиряпти.

Хабарингиз бор, клуб қишки селекция чоғида таркибига бир қатор янги ўйинчиларни қўшиб олди. Маросимда жамоадаги барча 25 нафар ўйинчиларга янги футболка рақамлари билан топширилди.

Элдор Адҳамов, 1.
Алишер Жўрабов, 96.
Хуршид Ходжаев, 46.
Илдар Маматказин, 21.
Богдан Милич, 9.
Горан Милойко, 20,
Аҳрор Иноятов, 8.
Илҳом Абдуғаниев, 10.
Фарҳод Соҳибжонов, 17.
Миржалол Мирзаев, 11.
Ислом Маматказин, 4.
Иззат Абдулхаков, 7.
Муҳаммадкарим Тоиров, 26.
Бобур Давлатов, 18.
Владимир Бубанья, 15.
Азамат Исроилов, 3.
Шаҳбоз Эркинов, 22.
Саидумар Содиқов, 27.
Иброҳим Мухторов, 99.
Абдувоҳид Ғуломов, 5.
Илҳом Алижонов, 66.
Шерзод Эсанов, 23.
Аҳмад Анваров, 77.
Абдураҳмон Комилов, 14.
Маликшох Расулов, 19.

Тадбирда сўзга чиққан клуб президенти Журъатбек Қувватов шундай деди: “Мухлисларимиздан про лигага тушиб кетганимиз учун узр сўраймиз. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Ваъда берамиз, Суперлигага чиқишимиз керак. Бунинг учун майдонда футболчиларимиз яхшироқ ўйнаб беришлари керак. Худо хоҳласа. албатта Суперлигага қайтамиз. Вилоятимиз ҳокимига катта раҳмат. Доим эътибор қаратади, қандай ишлар олиб борилаётгани бўйича ҳам сўраб қизиқиб туради. Биз олдимизга кўп режалар қўйганмиз. Мана, янги базамизни ҳам битказиб олдик. Энди стадион “прожектори”ни ҳам яхшилаймиз. Жамоамизга эътиборни янада кучайтирамиз. Ўша ваъда: чемпион қилмагунча қайтиш йўқ”.

Шу ўринда “Андижон” устози Виктор Кумиков ҳам қуйидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Барча футбол мухлисларини янги мавсум билан табриклайман. Шунингдек, Журъатбек Дилшодбековичга миннатдорчилик билдираман. Маълумки, ҳар бир жамоанинг уйи бўлади. Мана, бизни ҳам энди ўз қароргоҳимиз бор. Бундай яратиб берилган шарт-шароитлар ғалабаларимизга замин бўлади, деб ўйлайман. Кимлар бу ерда ишлаб, меҳнат қилган бўлса, барчаларига раҳмат айтаман”.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 23:21, 04.03.2022.
Ўқилди: 1011 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.