Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Конференциялар лигасида «Қорабоғ» мураббийидан фейр-плей (видео)

Баҳо:
+ | -

Озарбайжоннинг «Қорабоғ» клуби Европа Конференциялар Лигасидаги иштирокини тўхтатди. Жамоа бош мураббийи Гурбан Гурбановнинг ўйин вазиятига тўғри ёндашуви эса 1/16 финал босқичининг ўзига хос чиройли воқелигига айланди.

Асосий нюанc шуки, Конференциялар Лигасида VАRдан фойдаланилмаяпти. Хуллас, Озарбайжон пойтахтида бош ҳакам инсон омили фактори туфайли ҳолатни тўғри баҳолай олмади ва қўл ёрдамида урилган голни инобатга олди. Гап учрашувнинг 34-дақиқасида чап қанотдан амалга оширилган ҳужум якунида юзага келган ҳолат хусусида: ҳужумчи Ибраим Важи тўпни чиндан ҳам, қўли билан дарвозага тўғрилаб қўйди. Польшалик рефери Бартош Франковски эса буни бош билан йўлланган зарбадек кўрди, шекилли, дарҳол майдон марказига ишора қилди - гол!

Табиийки, рақиб - «Марсель» футболчилари синхрон равишда реферини қуршаб олиб, қоидабузарлик борлигини тушунтиришга уринишди. Гурбанов айни шу лаҳзада вазиятга аралашди: у босиқлик билан жамоа сардори Максим Медведевга нималарнидир тушунтирди. «Қорабоғ» сардори шундан сўнг ҳакам олдига югуриб бориб, унга ҳаммасини етказди. Шу тариқа Франковски мезбонлар голини бекор қилди. Ажойиб ёндашув, ҳурматга лойиқ ҳалоллик!

«Қорабоғ» якунда 0:3 ҳисобида енгилди (икки ўйиннинг умумий натижаси - 1:6). Муҳими, «Қорабоғ» ўз тарихида илк марта еврокубоклар «плей-офф» бос­қичида ўйнади ва бош мураббийнинг олижаноблиги туфайли яхшигина воқеа билан назарга ҳам тушди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:53, 05.03.2022.
Ўқилди: 1971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.