Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд март ойи охиригача янги жамоа танлаши керак.
The Athletic нашри хабарига кўра, 21 ёшли футболчи келажаги ҳақида яқин ҳафталарда қарор қабул қилмоқчи.
Бугунги кунга келиб, норвегиялик юлдуз учун курашда фаворитлар «Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» бўлиб турибди.
Жорий мавсумда Холанд «Боруссия Дортмунд» сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.