"Манчестер Юнайтед" ёзда Роналду ўрнига янги ҳужумчи харид қилишни режа қилган. Хабарларга кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти "Эвертон" футболчиси Ришарлисонни супер юлдуз ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Бразилиялик футболчи 60-70 миллион фунт атрофида баҳоланади. 24 ёшли ҳужумчи 2018 йилда 35 миллион фунт эвазига "Уотфорд"дан харид қилинган эди.