Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Анхель Корреа Ла Лига доирасида "Бетис"га қарши бўлиб ўтган (3:1) ўйинда жароҳат олган.
Футболчи яқин орада тиббий кўрикдан ўтказилади. Жароҳат қай даражада жиддийлигига қараб, унинг ЕЧЛ нимчорак финали "Манчестер Юнайтед"га қарши жавоб ўйинида майдонга тушиши ёки тушмаслиги ҳал қилинади.