"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс ёзда жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манбанинг хабарига кўра, неаполликлар клуби раҳбарияти 34 ёшли белгиялик футболчига 2022 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтиришни ҳозирча таклиф қилмаган. Футболчи “Наполи”ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Мертенс жорий мавсум “Наполи” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди.