Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Гвардиола — «Спортинг»га қарши ўйин ҳақида: «Пенальтилар серияси бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Португалиянинг «Спортинг» клубига қарши 1/8 финал жавоб ўйини учун таркиб танлашдаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.

«Бизда унчалик кўп ўйинчи йўқ – атиги 14 нафари баҳсга тайёр. Бу ўйиндан сўнг «Кристал Пэлас» ўйинига қадар тикланишимиз учун яна 5 кун борлигини биламан, лекин биз Натанни (Аке) майдонга тушира олмаймиз. Шифокор бу хавфли эканлигини айтди. Ҳа, биринчи ўйинда ақл бовар қилмайдиган натижага эришдик, аммо иш ҳали тугамаган, футбол олдиндан айтиб бўлмайдиган спорт тури. Пенальтилар бўлиши мумкин, рақиблар жуда сифатли ўйин кўрсатиш эҳтимоли бор... Нима бўлганда ҳам ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганини қилишга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда бор-йўғи учта ҳимоячи бор, шунинг учун заҳирадаги футболчилардан фойдаланишга мажбурмиз. Бугунги машғулотлардан кейин қарор қабул қиламиз», — дейди испан мутахассиси.

Маълумот ўрнида, дастлабки ўйинда «шаҳарликлар» Лиссабон клубини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Киритилди: 20:44, 08.03.2022.
Ўқилди: 1859 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.