Ярим ҳимоячи Хоқон Чалханўғлу ўтган ёзда «Милан»дан «Интер»га кўчиб ўтиш қарори ҳақида гапирди.
«Интер» жуда кучли жамоа. Клуб вакиллари мен билан мақсадларни муҳокама қилишди ва биз бир йўлда эканлигимизни дарҳол англадим. Бу мен учун ажойиб трансфер бўлди. Ўйлайманки, мен тўғри қарор қилдим. Мен олдин қанотда ва ҳужумчи остида ўйнаганман ва Индзаги мендан майдон марказида фойдаланишни бошлади ва бу ерда мен ўзимни ажойиб ҳис қиляпман", - деди ярим ҳимоячи Чемпионлар лигаси ўйини олдидан УЕФА телеканалига берган интервьюсида.
«Милан»дан эркин агент сифатида кўчиб ўтгандан бери Чалҳанўғлу «Интер» сафида барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 9 та голли узатма муаллифига айланди.