"Барселона" бош мураббийи Хосеп Гвардиола 18 апрель куни "Челси"га қаршида Лондонда бўлиб ўтадиган дастлабки ярим финал учрашуви олдидан ўз шогирдларига шанба куни "Реал"га қарши ўтадиган ўйин эмас, фақат эртанги ўйин хусусида бош қотиришларини уқтирганини айтиб ўтди.
"2009 йилга таққосланганда "Челси"да нималардир ўзгарган, жамоа билан тури мураббийлар ишлаб кўришган, бироқ жамоанинг ўзаги сақлаб қолинган. Фикримча, уларда ўша руҳ, қизғинлик ва футбол қадриятлари сақланиб қолган. Бу футболчилар гуруҳига ҳавас қиламан, чунки улар чемпионлар Лигаси ярим финаллари ва финалига биринчи марта чиқишаётгани йўқ, шунингдек чемпионатда ҳам яхши ўйин кўрсатишган.
Эслайман, 2009 йилги дуэль жуда қийин бўлган эди. Дастлабки ўйиннинг ўзидаёқ бизга қийинчилик туғдирилганди, чунки "Челси" ақлли ҳимояланган эди. Жавоб учрашувида лондонликлар қарши ҳужумларда фаол ҳаракат қилишди ва муаммо устига муаммо туғдира бошлашди, айниқса 30 дақиқада Абидал майдондан четлатилгач қийнала бошлагандик. Лекин у жамоа билан биринчи йил ишлашим эди, дастлабки иш жараёнида кўп кузатилгани каби биз муҳаббат тарихимиздан маст эдик. Биз жавоб голини киритишни эпладик, қолгани энди тарихга айланди.
Барча ўй-хаёлимиз эртанги ўйин билан банд. Фақат ўша ўйиндан сўнг "Эл-Класко" ҳақида бош қотирсак бўлади. Бизда мана шундай савиядаги учрашувларни ўтказиш имконияти борлиги жуда ажойиб. Мен футболчиларимиз хаёлларини жамлаб, мана шундай ўйинлар тақдим этадиган байрамона муҳитнинг ажралмас бир қисми бўлишлари учун назоратни ўз бўйнимга оламан.
"Челси" — жуда кучли жамоа, гарчи у ҳозир чемпионатда беқарор ўйин кўрсатаётган бўлса ҳам. Чемпионлар Лигасида улар ўзининг жуда ёқрин ўйинлар билан танитишди ва эртага ҳам улар устидан ғалаба қозониш жуда қийин бўлади. Чунки "Челси" чемпионлар Лигасининг уй учрашувларини ажойиб ўтказмоқда ва беш учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган", — деди Гвардиола.