Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Легионерларимизда нима гаплар?

Баҳо:
+ | -

Италия. «Рома» Италия чемпионати 28-турида «Аталанта»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига 3 очкони ўз томонига оғдирди. Бироқ жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо бу сафар ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни ҳаттоки, захирадан ҳам майдонга туширмади.

Россия. «Нижний Новгород»да аламли мағлубият. Иброҳимхалил Йўлдошевнинг жамоаси РПЛ 20-туридан ўрин олган ЦСКАга қарши сафар ўйинини 90-дақиқада қўйиб юборилган гол туфайли бой берди. Бошланғич таркибда майдонга тушган легио­неримиз 84-дақиқада ЦСКА вакили Марио Фернандес билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида рақибнинг бурни синди ва ҳар икки футболчини алмаштиришга тўғри келди. Whoscored портали Йўлдошевнинг ўйиндаги ҳаракатига 7,3 балл қўйди. Бу «Нижний Новгород» вакилларига берилган энг юқори баҳодир.

Қозоғистон. Яқиндагина «Ордабаси» сафига қўшилган Одил Абдумажидов мамлакат чемпионати 1-турида «Махтаарал»га қарши кечган уй учрашувида тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Бироқ Шимкент жамоаси лига дебютантини енга олмади - 1:1. «Қайрат» чемпионатни «Актобе»га қарши ўйин билан бошлаб, 2:0 ҳисобида устун келди. Аммо жамоа бош мураббийи Қурбон Бердиев илк ўйинда Жасур Жалолиддиновни захирада қолдирди. Мавсум старти Игорь Сергеев учун омадли келди. «Тобол» ҳужумчиси «Акжайик» билан баҳсда тўлиқ вақт ўйнаб, жамоаси ғалабасини таъминлаган ягона гол муаллифи бўлди. 

Саудия Арабистони. «Ал-Наср» мамлакат Премьер-лигаси 23-турида «Ал-Ҳилол»­ни қабул қилиб, рақибга умуман қаршилик кўрсатолмади - 0:4. Жамоа ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ушбу омадсиз учрашувнинг 57-дақиқасида майдонга тушди. Бу вақтда ҳисоб 0:3 эди, «Ҳилол» кейинчалик яна битта гол урди.

БАА. Бирлашган Араб Амирликлари Про лигаси 18-туридан ўрин олган «Ал-Жазира» - «Шаржа» учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилди. Меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров мағлубият билан якунланган ўйинда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Шабаб Ал-Аҳли» - «Ал-Ваҳда» (1:3) ўйинида мезбонлар ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев майдонга тушгани йўқ. 

Қатар. Достон Ҳамдамов Юлдузлар лигаси 21-тур ўйинида 82 дақиқа ўйнаб, гол урди. Бироқ унинг жамоаси - «Ал-Сайлия» якунда «Ал-Аҳли» билан очколарни бўлишиб олди - 2:2.

Беларусь. БАТЭ чемпионат стартидан олдин амалдаги чемпион - «Шахтёр»ни 1:0 ҳисобида енгиш асносида мамлакат суперкубогини қўлга киритди. Борисов жамоаси етакчиларидан бири Шаҳбоз Умаров ўйин қайдномасига киритилмади (олдинроқ унинг бош мураббий нафратига учрагани ва трансферга қўйилиши ҳақида хабарлар чиққанди).

Молдова. Мамлакат чемпиони - «Шериф» маҳаллий лига 7-турида «Сфинтул»га қарши ўйинни Жасур Яхшибоевсиз ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 06:43, 09.03.2022.
Ўқилди: 2751 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.