Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Эрон Мавританияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Кеча Эрон миллий терма жамоаси Теҳрон шаҳридаги “Озодий” стадионида Мавритания миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Қосим Деҳнавий 31-дақиқада Эронни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб, Карим Ансарифард орадаги фарқни 2тага етказди. Мазкур ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди ва унга мухлислар қўйилмади.

Таъкидлаш лозим, Мавритания терма жамоаси ФИФА рейтингида 202-ўринни эгаллаб турибди. Эронликлар 2 май куни худди шу “Озодий”да Мозамбик терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштиришган. Африканинг бу жамоаси ФИФА рейтингида 106-ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё минтақасида ЖЧ 4-босқич ўйинлари 3 июнь куни бошланади ва шу куни Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари Тошкентда куч синашадилар.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:10, 19.04.2012.
Ўқилди: 6193 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик