Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Эриксен энди Қатар-2022ни кўзлаяпти

Баҳо:
+ | -

Даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен ўтган йили Евро-2020дан ўрин олган Финляндия термасига қарши кечган ўйин давомида юрак тизими муаммоси ортидан майдонга йиқилди ва бир муддат ҳушсиз ётди. Унинг ўзи кейинчалик ўша ҳолатини бошқача изоҳлади: «5 дақиқага бу дунёни тарк этдим, гўёки». Даҳшатга тушган мухлислар эса даниялик юлдуз атрофидаги «тўс-тўполон»ни кўриб, фақат ва фақат унинг омон қолиши учун ибодат қилишди. Ўша куни ҳеч ким Эриксен яна майдонга қайтиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтиролмасди. Боз устига, кейинги деярли 9 ой давомида ҳам Кристианнинг футбол билан қайта юзлашиш имконияти паст баҳоланди. Амалда у 259 кундан сўнг футбол маъносида «иккинчи марта туғилди»: АПЛда қолиш учун курашаётган «Брентфорд» либосида майдонга тушди. Ҳа, 52-дақиқада захирадан сафга қўшилган Эриксен янги клубини мағлубиятдан қутқариб қололмади, «Ньюкасл» 2:0 ҳисобини охиригача ушлади. Муҳими, Даниянинг 5 карра энг яхши футболчиси (бу рекорд) мағлубиятдан асло ўксингани йўқ.

- Эриксен яна майдонда. Бунга ишониш ҳам қийин. Хўш, «қайта туғилиш» қандай экан?

- Бошимдан нималар ўтганини назарда тутиб айтсам, яшил майдонга қайтганим - фантастика. Қандай ажойиб туйғулар туғёнида қолганимни сўз билан ифодалаб беролмайман. «Брентфорд»нинг менга нисбатан алоҳида ғамхўрлик қилиши биринчи кунданоқ яққол сезилди. Асосийси, клубда ҳамма қайта дебютимдан хурсанд. Алоҳида айтишим керак, ота-онам, фарзандларим, қайнонам ва шифокорлар чинакам кўмакдош бўлишди. Эътиборлиси, ортда қолган шу оғир вақт давомида мен билан бирга бўлган кишилар ўйинимни кузатиш учун стадионга келишди. Ўйлайманки, майдонга тушганим улар учун катта ютуқ, зеро, ҳаммалари меникидан-да қийинроқ йўлни сабот билан босиб ўтишди.

- Юрак стимулятори ўрнатиш бўйича жарроҳлик амалиёти, «Интер» билан мажбуран хайрлашиш ва АПЛда пайдо бўлиш... Эндиги мақсад нима?

- Ҳаммаси оддий ва аниқ - биринчи навбатда, тўпга тегиниш, футбол ҳавосини туйиш, ўша ажиб туйғуни қайтариш. Албатта, «Брентфорд»га АПЛ­да қолиш йўлида қўлдан келганича ёрдам беришим керак.

- 29 ёшли плеймейкер ушбу ажойиб воқеани эртак интиҳоси каби якунлаш ниятида бўлса керак...

- Нима демоқчи эканлигингизни тушундим. Ҳа, бош мақсадим - Қатар-2022 мундиалида иштирок этиш. Бу жиддий гап. Ўзи ўша нохуш воқеа рўй берганидан буён ҳар сония шу ҳақда ўйлаяпман. Биламан, мақсад ва орзу ўз йўлига, асосийси, мени бош жамоага муносиб кўриш-кўрмасликлари, албатта. Буниси энди бошқа масала. Аммо қайтиш орзусидан осонгина воз кечмайман. Ишончим комилки, якунда мақсадга эришаман, чунки миллий жамоага ёрдам бериш қўлимдан келишини биламан. Ҳар ҳолда, ҳозир олдингига нисбатан қандайдир фарқни ҳис қилмаяпман. Менимча, жисмоний жиҳатдан ҳам ажойиб ҳолатдаман. Хуллас, фақат олдинга интилиш асносида терма жамоада ўйнашга қодирлигимни исботламоқчиман. Тушунаман, биринчи навбатда, бош мураббийни ишонтиришим, унга даражамни исботлашим керак. Такрор айтаман, юрак тизими муаммолари ортда қолди ва бу энди орзумга тўсиқ бўлолмайди.

- Ўзингизда хоҳиш кучли, бироқ тиббий тавсияларни ҳам унутмаслик керак-ку...

- Йўқ, қандайдир чеклов қў­йилмади. Ҳар ҳолда, шифокорлар менга ҳаммаси мумкинлигини айтишди, бемалол бор куч билан шуғулланишимга рухсат беришди. Қисқаси, келажагим учун яшил чироқ ёндирилди. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади, муаммо туғилмайди. Бу борада қандайдир қўрқув ёки хавотир ҳам мавжуд эмас. Юрак стимулятори борлигини ҳис қилмаяпман. У тушиб қолган тақдирда ҳам, хавф туғилмаслигини биламан. Асосийси, олдимдаги синовларга тайёрман, улардан асло чўчимайман.

Ҳа, Кристиан Эриксен майдонга қайтиб, жасорат кўрсатишга улгурди. Энди унинг олдида яна бир ажо­йиб мақсад бор - Қатар-2022 мундиалига бориш. Айтиш мумкинки, Эриксенни бўлажак жаҳон чемпионатида кўришни бутун футбол олами хоҳлайди.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:00, 12.03.2022.
Ўқилди: 2321 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.