Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" рекордини ўрнатди.
Ҳужумчи "Брайтон"га қарши ўйинда Премьер-лига жорий мавсумидаги 20-голини урди.
Мисрлик вингер кетма-кет 4 мавсумда бу кўрсаткичга эришган биринчи "қизиллар" футболчиси бўлди.
Салоҳдан ташқари атиги 5 нафар футболчи АПЛда 4 ёки ундан ортиқ мавсумда 20 та гол урган. Булар: Алан Ширер (7 мавсум), Серхио Агуэро (6), Тьерри Анри (5), Харри Кейн (5) ва Руд ван Нистелрой (4) .
Шунингдек, Салоҳ “Ливерпуль”нинг АПЛдаги 2000-голини ҳам киритди.
Мерсисайдликлардан ташқари бу маррага фақат битта клуб етиб келган – “Манчестер Юнайтед” (2173 та гол).