Ральф Рангник Чемпионлар лигасида «Атлетико»га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни финалга тенглаштирди.
«Манчестер Юнайтед» бугун АПЛ 29-тури доирасида «Тоттенхем» билан ўйнайди, 15 март куни эса Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида "Атлетико" жамоасини қабул қилади.
"Икки жуда муҳим ўйин турибди олдимизда. Биринчиси, Премьер-лига турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз туфайли жуда муҳим. Кучли тўртликдан жой учун курашаётган бошқа жамоалар билан тенглашиш учун бизга уч очко кераклигини аниқ тушунамиз.
Сешанба кунги ўйин финалга ўхшайди. Ҳисоб 1:1, биз ўз уйимизда ўйнаяпмиз ва биз Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқишни истаймиз.
Премьер-лигада сўнгги уч ойда учрашув давомида 1:0 ёки 2:0 ҳисобида олдинда бораётган вазиятларда жуда кўп очко йўқотдик. Бизда ҳозиргидан 4-6 очко кўп бўлиши керак эди. Шу боис уларни энди йўқотиб бўлмайди, айниқса, тўғридан-тўғри рақиблар билан ўйинларда”, - деди «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи.