Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги: Рашитов чемпион ва яна учта медаль!

Баҳо:
+ | -

Теҳрон шаҳрида “Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги” мусобақаси якунига етди. Сўнгги кунда 8 нафар таэквондочимиз даянга чиқиб, уларнинг ярми шоҳсупага кўтарилди.

-68 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов финалга бошқа бир ҳамюртимиз Диёр Тухлибоев билан етиб келди. Бироқ бу жанг ўтказилмади ва Рашитов олтин, Тухлибоев кумуш медали соҳибига айланди. Худди шу вазнда ўзбекистонлик Нажмиддин Қосимхожиев бронза медалига эга бўлди.

-80 кг вазн тоифасида Шуҳрат Салаев ярим финалда эронлик таэквондочига ютқазди ва бронза медаль билан чекланди. Бугун шунингдек Отабек Турғанбеков, Дониёр Маҳкамов, Сардор Тоиров ва Шоҳруҳ Ражабов ҳам мусобақада иштирок этишди.

Шу тариқа терма жамоамиз мазкур мусобақада 2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 23:07, 13.03.2022.
Ўқилди: 1172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик