Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 18:00 Эльче - Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

Ўзбекистон (U16) терма жамоаси «Каспий Кубоги»да иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Озарбайжонда анъанавий ўтказиладиган «Каспий Кубоги» мусобақаси шу йилнинг 29 май – 5 июнь кунлари оралиғида Боку шаҳрида бўлиб ўтади. 8та мамлакат ўсмирлар терма жамоаси (U17) иштирок этадиган турнирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам қатнашади.

Қуръага кўра «А» гуруҳида мезбон Озарбайжон – Қирғизистон, Туркманистон ва Қозоғистон ўсмирларига қарши кураш олиб боради. Нисбатан кучли бўлган «Б» гуруҳини Япония, Туркия, Грузия ва Ўзбекистон терма жамоалари ташкил этишди.

Мусобақа регламентига кўра ҳар бир иштирокчи мамлакат 18 нафар футболчини рўйхатга киритиш имконига эга. Ўйинлар Бокудаги «Азал» ва «Далга» стадионларида бўлиб ўтади. Гуруҳларда 1-ўринни қўлга киритган мамлакатлар финалга йўлланма олишса, 2-ўрин соҳиблари турнирнинг 3-ўрин эгасини аниқлаш йўлида кураш олиб боришади. Мос равишда мусобақанинг 5 ва 7-ўринлари учун ҳам ўйинлар ташкил этилади.

«Каспий Кубоги»да 17 ёшгача бўлган футболчилардан тузилган терма жамоалар иштирок этиши белгилаб қўйилган. УЕФА миқёсидаги мусобақаларда ҳар бир ёш учун қитъа чемпионати ўтказилиши сабаб, Европа мамлакатлари бу борада ҳеч қандай муаммога дуч келишмайди. ОФК эса ўсмирлар (U16) ва ёшлар (U19) терма жамоалари ўртасидагина қитъа чемпионати ўтказади. Шу сабабли Ўзбекистон турнирда қолган жамоаларга қараганда бир ёш кичик бўлган футболчилар билан иштирок этади. Ўз навбатида «Каспий Кубоги» Дилшод Нуралиев шогирдларига шу йилнинг 21 сентябрь – 6 октябрь кунлари Эронда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан навбатдаги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Қуйида терма жамоа иштирокидаги ўйинлар санаси билан танишинг:

30 май (1-тур)
Япония – Ўзбекистон

31 май (2-тур)
Ўзбекистон – Туркия

2 июнь (3-тур)
Грузия – Ўзбекистон

4 июнь куни 7, 5, 3 ва 1-ўрин учун беллашувлар ташкил этилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:04, 20.04.2012.
Ўқилди: 6156 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.